АсосийJamiyat

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади

'Туркманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади'ning rasmi

Шадурди Мередов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида Тошкентда иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шадурди Мередовдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олган. 

“Сўнгги йилларда алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада кенгайганига гувоҳ бўлдик. Эришилган ютуқлар талайгина, янада кўпроғи эса ҳали олдинда”, дейди Бахтиёр Саидов. 

Шунингдек, Ташқи ишлар вазири Туркманистон элчисига Ўзбекистондаги фаолияти мобайнида муваффақият тилаган.

    Бошқа янгиликлар