АсосийDunyo

Россиялик пенсионер икки Ўзбекистон фуқаросини 200 долларга сотиб олди

'Россиялик пенсионер икки Ўзбекистон фуқаросини 200 долларга сотиб олди'ning rasmi

2022 йил охирида Россияда яшовчи 71 ёшли фуқаро ўзига икки ишчи – Ўзбекистон фуқаросини дачада ишлаш учун 200 долларга сотиб олди, деб хабар бермоқда "centralasia".

Маълум қилинишича, Россияда ноқонуний яшаган 31 ёшли эркак ва 27 ёшли аёл қулликка тушиб қолган. Тахминан олти ой давомида улар полиция келгунига қадар боғда ишлашган.

Пенционер-қул эгаси қўлга олиниб, “Одамни ўғирлаб кетиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум қилиш” ва “Ноқонуний миграцияни ташкил этиш” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов изоляторида сақланмоқда. Номаълум сотувчилар эса қидирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар