Афғонистонда айрим одамлар иш йўқлиги ва мамлакатда қашшоқлик кучайиб бораётганидан шикоят қилмоқда, деб ёзди Tolo News.
Одамлар Толибон ва гуманитар ташкилотларни муаммоларини ҳал қилишга чақирди.
Ғулом исмли киши Кобулда оиласи учун озиқ-овқат қидириш билан банд. Оиласи беш кишидан иборатлигини айтиб, "ишсизлик"ни муаммо деб атади.
“Мен беш кишилик оила бошлиғиман, ишсизлик муаммо, иқтисодий муаммолар кўп, оиланинг боқувчисиман, ёрдам берадиган одамим йўқ”, - дейди у.
Кобулда яшовчи Абдул Ғафарнинг айтишича, ёшлар Афғонистонда иш билан таъминланиши керак. “Мамлакатдаги ёшлар иш билан таъминлансин, мамлакатдаги камбағал ёшлар иш топиш имкониятига эга бўлишини истаймиз”, дейди у






