АсосийJamiyat

Оққўрғон туманида дарахтлар қуриб қолди. Масъулларга чора кўрилди

'Оққўрғон туманида дарахтлар қуриб қолди. Масъулларга чора кўрилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги экологик назорат тадбири ўтказилди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги. 

Тадбир давомида "Маданият" МФЙ ҳудудида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида терак қаламчалари экилгани, аммо Оққўрғон тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан етарли даражада агротехник ишлари олиб борилмаганлиги аниқланди. Натижада қаламчалар қуриб қолган. Бу билан "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг 32, 37-моддалари талаблари бузилган.

Ҳолат юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи A.A.гa нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисмига асосан БҲМнинг 10 баробари – 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, рейд давомида Оққўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси ҳудудида экилган кўчатлар эътиборсизлик оқибатида қуриб қолганлиги аниқланди. 

Ҳолат юзасидан тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари бўлим бошлиғи A.Б.гa нисбатан ҳам МЖтКнинг 79-моддаси 3-қисмига асосан БҲМнинг 10 баробари – 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

    Бошқа янгиликлар