АсосийJamiyat

Маданият вазирлиги юк машиналари сотиб олиш учун яна 8 млрддан кўпроқ маблағ ажратди

'Маданият вазирлиги юк машиналари сотиб олиш учун яна 8 млрддан кўпроқ маблағ ажратди'ning rasmi

Маданият вазирлиги буюртмасига кўра, Isuzu NPR 75Л-K русумли 15 дона юк транспортлари сотиб олиш учун давлат бюджетидан 8 млрд 145 млн сўм ажратилган. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ПҚ-112-сон қарорининг 5-иловасида белгиланган.

Шунда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат театрлари ва "Ўзбек давлат цирки" учун автобус ва юк транспорт воситалари берилади.

Маълумот ўрнида, бу фургонлардан кўчма театр ва концерт томошаларини намойиш қилиш учун фойдаланилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, вазирлик 15,5 млрд сўмга замонавий кўринишдаги автомобиль сотиб олган эди. 

    Бошқа янгиликлар