18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учрагани ҳақида хабар бергандик.
Мазкур авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ўз ишини бошлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолетда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.





