АсосийJamiyat

Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда

'Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

Qeshm Air авиакомпанияси 9 августдан Теҳрон−Тошкент−Теҳрон йўналиши бўйича мунтазам рейсларини йўлга қўяди. Рейслар ҳафтасига бир марта-чоршанба кунлари амалга оширилади.

Эроннинг Qeshm Air авиакомпанияси Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.

9 август куни Теҳрон−Тошкент−Теҳрон йўналиши бўйича биринчи мунтазам йўловчи рейси амалга оширилиши режалаштирилган. Рейслар ҳафтасига бир марта-чоршанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.

Qeshm Air — штаб-квартираси Теҳронда жойлашган Эрон авиакомпанияси бўлиб, 1993 йилда ташкил этилган ҳамда маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.

    Бошқа янгиликлар