Январь–июнь ойларида республика бюджети харажатлари 2022 йилнинг ярим йиллигига нисбатан 25 фоизга ўсган. Харажатларнинг тенг ярми ижтимоий соҳага йўналтирилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг йиғилишида маълум қилинди.
Мажлисда иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 2023 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида бажарилган бюджет ижроси бўйича ҳисобот берди.
“Биринчи ярим йилликда давлат бюджети даромадлари 100 триллион сўмни ташкил этди. Шундан 76 триллион сўми солиқ, 24 триллион сўми божхона тушумлари ҳиссасига тўғри келди. Давлат бюджети харажатлари эса жами 129 триллион сўмдан ошди. Шундан ижтимоий соҳаларга 65 триллион сўм йўналтирилди”, — деди вазир.






