АсосийJamiyat

Бухорода аёл қасддан ОИВ инфекциясини юқтириб юргани аниқланди

'Бухорода аёл қасддан ОИВ инфекциясини юқтириб юргани аниқланди'ning rasmi

Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи 30 ёшли аёл ўзгаларга қасддан ОИВ инфекцияси юқтиргани аниқланди. Бу ҳақда Бухоро ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Р.Н. 2019 йилнинг 18 ноябрдан Бухоро вилояти ОITСга қарши курашиш маркази томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, Жиноят кодексининг 113-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Шунга қарамай, 2023 йилнинг майида Шофиркон туманида яшовчи С.Ҳ. (1997 йилда туғилган), Б.О. (1988 йилда туғилган) ва  И.И. (1992 йилда туғилган) билан Бухоро шаҳрининг турли манзилларида ҳимоя воситасиз жинсий алоқада бўлиб, ўзида ОИВ касаллиги борлигини била туриб, жабрланувчиларга ОИВ инфекциясини юқтириш хавф остида қолдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми (ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда ушбу енгил табиатли аёлдан жабрланиш билан боғлиқ бошқа ҳолатларни аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар