АсосийJamiyat

Тошкентдаги Шимолий вокзал олдидаги ер ости туннели вақтинча ёпилади

'Тошкентдаги Шимолий вокзал олдидаги ер ости туннели вақтинча ёпилади'ning rasmi

"Уч қаҳрамон" бадиий филмининг навбатдаги эпизодлари пойтахтнинг Кичик ҳалқа йўли Шимолий вокзалнинг туннелида тасвирга олиниши муносабати билан мазкур туннелда автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этлишича, автомобиллар ҳаракати 5 август 23:00 дан 6 август 09:00 га қадар ва 6 август 23:00 дан 7 август 09:00 га қадар чекланади.

Тасвирга олиш жараёнида барча хавфсизлик чоралари кўрилади.

Шунингдек, ҳокимлик пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраган.

    Бошқа янгиликлар