Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида яшовчи аёлнинг 6-сонли туғруқхона акушер-гинекологининг эҳтиётсизлиги сабабли эгизак фарзандлари вафот этганлиги ҳақида шикоят қилган.
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан аниқланишича, 2023 йил 22 июнь куни 26 ёшли аёл Д.Ш. 26 ҳафталик муддатидан олдин эгизак чақалоқлар дунёга келтирган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2023 йил 23 июнь кунида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган шаҳар 6-сонли туғруқ комплексида 26 ёшли аёл Д.Ш.нинг фарзандлари Я.Т. ва Я.Т.лар вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув давом этмоқда.






