АсосийJamiyat

Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

6-9 август кунлари Ўзбекистон бўйлаб кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" раҳбари Шерзодхўжа Хабибуллахўжа хабар қилмоқда.  

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6-9 август кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

-Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

-Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

-Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

-Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

-Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

-Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

-Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

-Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар