Ромитан тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган Р.Н. 2019 йилнинг 18 ноябрь кунидан Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан рўйхатга олинган.
Аёл огоҳлантиришларга қарамасдан, 2023 йилнинг май ойида Шофиркон тумани Ғуломте маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган С.Ҳ., Талисафед маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган Б.О. ва 1992 йилда туғилган И.И.лар билан Бухоро шаҳрининг турли манзилларида ҳимоя воситасиз жинсий алоқада бўлган. Ва эркакларни ОИВ инфекциясини юқтириш хавф остида қолдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда ушбу енгил табиатли аёлдан жабрланиш билан боғлиқ бошқа ҳолатларни аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






