Хитойнинг “PowerChina International Group Limited” компанияси Андижон вилоятида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуради. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Жорий йилнинг май ойида Хитой Халқ Республикасига Олий даражадаги ташриф доирасида Энергетика вазирлиги билан компанияси ўртасида Андижон вилоятининг Андижон туманида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича “Англашув меморандуми” имзоланган.
Шунга асосан, Энергетика вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимияти ва Хитой компанияси ўртасида лойиҳани амалга оширишнинг асосий шартларини белгиловчи шартномаси имзоланди. Мазкур шартномага мувофиқ қуйидаги ишлар рўёбга чиқарилади:
- лойиҳа доирасида жорий йилнинг сентябрь ойида қурилиш ишлари бошланиши, қуёш фотоэлектр станциясининг дастлабки 100 МВт қуввати 2024 йил 1 апрелга қадар ва тўлиқ қуввати 2024 йил 30 ноябрга қадар ишга туширилиши режалаштирилган;
- мазкур қуёш фотоэлектр станцияси ишга тушгандан сўнг йилига 700 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, 212 млн куб метр табиий газ тежалади ва атмосферага 294 минг тонна зарарли иссиқхона газларининг чиқиши олди олинади.
Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда фойдаланилмайдиган ер майдонлари танланган.
Маълумот учун: “ПоwерЧина Интернатионал Гроуп Лимитед” компанияси 2016-йилда “Поwер Cонструcтион Cорпоратион оф Чина” томонидан халқаро лойиҳалар учун ташкил этилган. “ПоwерЧина Интернатионал Гроуп Лимитед” бугунги кунга қадар умумий 200 ГВт қувватга эга лойиҳаларни амалга оширган. Компания 2019-йилда 50,5 млрд АҚШ доллари, 2020 йилда 58,2 млрд АҚШ доллари ва 2021-йилда 69,5 млрд АҚШ доллари миқдорида айланма маблағларга эга бўлган.
Ўзбекистон Республикаси






