АсосийDunyo

Қирғизистон Россия Ташқи ишлар вазирлигига қирғизистонлик ҳайдовчи калтаклангани учун нота юборди

'Қирғизистон Россия Ташқи ишлар вазирлигига қирғизистонлик ҳайдовчи калтаклангани учун нота юборди'ning rasmi

 

2 август куни россиялик сиёсатчи Элвира Вихарева такси ҳайдовчиси машинада спиртли ичимлик ичмасликни сўрагани учун йўловчи томонидан калтаклангани акс этган видеони эълон қилди. Бу ҳақда sputnik.kz хабар берди.

 Ҳодиса 18 июль куни содир бўлгани аниқланган. Воқеа Москвада содир бўлган. 

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан расмий баёнот берган. Унда Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонасидан Россия Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборилгани айтилган.

Дастлаб жабрланувчи Қирғизистон элчихонасига мурожаат қилмаган, аммо ҳозир унга зарур консуллик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.

    Бошқа янгиликлар