АсосийJamiyat

"Марказий банк", "Халқ банки", “Агробанк”, “Микрокредитбанк”нинг қатор вилоятлардаги раҳбарлари лавозимларидан кетди

'"Марказий банк", "Халқ банки", “Агробанк”, “Микрокредитбанк”нинг қатор вилоятлардаги раҳбарлари лавозимларидан кетди'ning rasmi

Президент раислигидаги йиғилишда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида муаммоли кредитлар улуши 19 фоиздан 16 фоизга пасайгани, 6,5 мингдан зиёд  маҳаллада муаммоли қарздорлик қолмагани таъкидланди.

Лекин, ҳалигача қарийб 3 триллион сўмлик кредитлар қайтмаган.

Банклар кесимида энг кўп муаммоли кредитлар "Халқ банки", “Микрокредитбанк” ва “Агробанк” ҳиссасига тўғри келади. Айниқса, Андижон, Наманган, Фарғона, Сурхондарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ишлар аҳволи қониқарсиз.  

Бундан ташқари, ҳудудларда ўтказилган ўрганишларда 2,5 мингта ҳолатда 68 миллиард сўм кредитлар мақсадсиз сарфлангани аниқланган.  

Шу муносабат билан:

  •  Фарғона ва Сирдарё вилоятлари Марказий банк раҳбарларини, Халқ банкининг Наманган ва Сурхондарё, “Агробанк”нинг Андижон ва Фарғона ҳамда “Микрокредитбанк”нинг Тошкент вилоятлари раҳбарларини лавозимидан озод этиш;
  •  муддати ўтган қарздорлик юқори 15 та туман ва шаҳар банклари раҳбарларини тўлиқ янгилаш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди.

 

    Бошқа янгиликлар