АсосийJamiyat

Бугун 42 даража иссиқ бўлади

'Бугун 42 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-40°, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 38-40° бўлади.

Тоғли ҳудудларда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.

    Бошқа янгиликлар