АсосийJamiyat

Фарғонадаги караокеда ҳалок бўлганларнинг оиласига 10 миллион сўмдан пул берилади

'Фарғонадаги караокеда ҳалок бўлганларнинг оиласига 10 миллион сўмдан пул берилади'ning rasmi

Фарғона шаҳрида жойлашган караокеда юз берган ёнғин оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди

"UzReport"нинг маълум қилишича, 4 нафар марҳумнинг оиласига 10 миллион сўмдан берилади. Бу бўйича қарор қабул қилинган. 

Қарорга кўра, Фарғона вилояти Қува тумани “Пастки Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, 2005 йили туғилган, марҳум Бегзод Усувалиэвнинг, “Гумхона” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, 2005 йил туғилган, марҳум Муҳаммадмусо Ибрагимовнинг, шунингдек, “Болалик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, 2005 йили туғилган Ҳожиакбар Шахобиддинов ҳамда “Бойистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 2005 йили туғилган Қизлархон Жумабоеваларнинг оилаларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасида шаклланган пул маблағлари ҳисобидан (ҳар бир оилага) бир марталик 10 миллион сўм миқдорида бўлган пул маблағи ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

    Бошқа янгиликлар