"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, ушбу йилнинг август ойи ўртача иссиқ бўлади. Ойнинг дастлабки беш кунлигида максимал ҳаво ҳарорати 35-40 даража атрофида бўлади, сўнгра ҳарорат фони 33-38 даражагача пасаяди.
Қайд этилишича, кейинчалик август ойи ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.
Кундуз кунлари ҳарорат асосан 33-38 даража атрофида, айрим кунларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ярмида ҳароратг 30-33 даражагача қисқа муддатли даврга пасайиши мумкин.
Ушбу ойда фақат республиканинг айрим, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.






