АсосийJamiyat

Самарқанддаги иккита тарихй объектга 9 млрд сўмлик зарар етказилди

'Самарқанддаги иккита тарихй объектга 9 млрд сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Ургут тумани "Мингтепа" маҳалласида жойлашган "Тўлқиртепа-1" тарихий археология ёдгорлигининг 163 метр куб ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олиниб, объектга 4 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. 

Шунингдек, ушбу туманнинг "Қуйиқишлоқ" маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид "Тешиктепа", "Деҳқонобод" маҳалласидаги "Қулқишлоқтепа-2" ва "Огаҳий" маҳалласидаги "Мозортепа" археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 млрд сўм зарар етказилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар