АсосийDunyo

"Москва Сити"га дронлар ҳужумидан кейин Давлат Думаси депутати Украинага таҳдид қилди

'"Москва Сити"га дронлар ҳужумидан кейин Давлат Думаси депутати Украинага таҳдид қилди'ning rasmi

"Москва Сити"га дронлар ҳужуми уюштирилгани хақида хабар берган эдик. Қрим вилоятидан Давлат Думаси депутати Михаил Шеремет Москвага учувчисиз учоқ ёрдамида қилинган ҳужумдан сўнг Украина ҳукуматига жавоб чоралари билан таҳдид қилди. РИА Новости'нинг ёзишича, депутат украиналикларни "террорчилар" деб атаган ва улар билан суҳбат жуда қисқа бўлишини айтган.

Шереметнинг сўзларига кўра, республика президенти Владимир Зеленский “Украинани террорчи давлатга айлантирган”. Депутатнинг фикрича, сиёсатчи “ўзининг ҳарбий ютуқлари сифатида очиқ террорчилик ҳаракатларини ўтказишга” ҳаракат қилмоқда, чунки у Ғарб давлатларининг олқишига сазовор бўлмоқчи.

Бугун Россия оммавий ахборот воситалари эрта тонгда "Москва Сити"га украиналикларга тегишли учувчисиз самолёт келиб тушгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, бу маълумотни пойтахт мэри Сергей Собянин тасдиқлаган. Унинг айтишича, ҳужум натижасида 2 та офис биноси кичик зарар кўрган.

    Бошқа янгиликлар