АсосийDunyo

Илон Маск Украина дронларини Қрим яқинидаги Starlinkга улашдан бош тортди

'Илон Маск Украина дронларини Қрим яқинидаги Starlinkга улашдан бош тортди'ning rasmi

Илон Маск Украина ҳарбийларининг Қрим минтақасида Starlink сунъий йўлдош алоқа тармоғини ёқиш ҳақидаги илтимосини рад этди. 

Starlink кўпинча можаро зоналарида Интернетга киришнинг ягона усули ҳисобланади. Тармоқ Украинада дрон ҳужумларини мувофиқлаштириш ва разведка маълумотларини йиғиш учун ишлатилади.

Илон Маск можаро пайтида Starlinkга киришни бир неча бор чеклаган. У Украина ҳарбийларининг Қрим яқинидаги тармоқни ёқиш ҳақидаги илтимосини рад этган. Маълумотларда Украина Қуролли кучларининг сўрови айнан қачон рад этилганига аниқлик киритилмаган.

Шунингдек, 2022 йилда Маск ўзининг “Россия манфаатларига мос келадиган” тинчлик режасини тарқатган. Биринчи қадам сифатида у Россия таркибига қўшилган ҳудудларда БМТ назорати остида референдум ўтказишни таклиф қилган. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Қрим расман Россия Федерацияси таркибига киради, Украина эса нейтрал мақомини эълон қилиши мумкин.

Январь ойида Украина Мудофаа вазирлиги армияда Starlink сунъий йўлдош алоқа терминаллари билан жиҳозланган зарба берувчи дронлардан иборат бўлинмалар тузилганини эълон қилди. 9 февраль куни SpaceX  президенти Украинадаги ҳарбий дронларнинг Starlink  тармоғига киришини чеклаш қарорини эълон қилди. Унинг тушунтиришича, технология қуролга айланиш учун ишлаб чиқилмаган. Ўз навбатида, Илон Маск Starlink тармоғи Украинада алоқани таъминлаш учун зарурлигини, бироқ ундан учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин бўлган сабаблар учун фойдаланмаслик кераклигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар