АсосийJamiyat

Ўзбекистонда энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади

'Ўзбекистонда энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади'ning rasmi

Йиғилишда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги – жамоатчилик назоратида” тамойили асосида йилига камида икки марта ижтимоий сўров ўтказиш йўлга қўйилиши таъкидланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Энди йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилиб, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади.

Энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитасини шакллантириб, уларни тартибга солиш учун:

- нечта светофор ёки қанча узунликдаги йўл тўсиқлари керак;

- қайси ҳудудларга ер усти ва ер ости пиёда йўлаклари зарур;

- ҳаракат хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдираётган “яма” ва “гармошкалар”ни таъмирлаш учун қанча маблағ зарур, деган саволларга аниқ ҳисоб-китобларини бериш топширилди.

Мутасаддилар ва барча вилоятлар ҳокимларига бир ой муддатда консультантларни жалб қилиб, ҳудудидаги энг хавфли йўл ва чорраҳаларда тартиб ўрнатиш лойиҳасини бошлашга кўрсатма берилди. 

    Бошқа янгиликлар