АсосийJamiyat

Вояга етмаганлар билан ижтимоий-ҳуқуқий ишлаш кластери жорий этилади

'Вояга етмаганлар билан ижтимоий-ҳуқуқий ишлаш кластери жорий этилади'ning rasmi

Уюшмаган ёшлар билан ягона ёндашув асосида ишлашни йўлга қўйиш мақсадида Идоралараро кенгаш ва ҳудудий кенгашлар ташкил қилиниши белгиланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кенгаш уюшмаган ёшларнинг ягона электрон базасини шакллантиради ҳамда улар билан манзилли ишлаш дастурларини амалга оширади.

“Вояга етмаганлар билан ижтимоий-ҳуқуқий ишлаш кластери”ни жорий этишга топшириқ берилди.

Бунда, “оила – маҳалла – мактаб - мустақил ҳаёт” тамойили асосида ҳар бир тарбияси оғир ўсмирлар билан якка тартибда ишлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилади.

Умуман, ёшлар ўртасидаги жиноятларни кескин камайтириш бўйича ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг ўзи шуғулланиб, ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
 

    Бошқа янгиликлар