АсосийJamiyat

Жиноят қилган шахсларнинг ҳар учинчисини ёшлар ташкил қилмоқда

'Жиноят қилган шахсларнинг ҳар учинчисини ёшлар ташкил қилмоқда'ning rasmi

Президент йиғилишда жиноят қилган шахсларнинг ҳар учинчисини ёшлар ташкил қилаётгани таъкидланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Улар томонидан содир этилган жиноятларнинг 32 фоизи ўғрилик ва фирибгарлик ҳисобланади.

Ушбу тоифадаги жиноятларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида қайд қилинган.

Ёшлар жиноятининг ҳар еттинчиси гуруҳ таркибида содир қилинган, 1 минг 100 нафар ёшлар такроран 
жиноятга қўл урган.

“Эътибор беринг, ёшлар жиноятчилигининг катта қисми назоратсиз қолган вояга етмаганлар томонидан содир қилинмоқда

Энг ачинарлиси, вояга етмаганлар ичида ўта оғир жиноят содир этганлари ҳам бор”, - деди давлат раҳбари.

Бу борада вилоятда ҳам, республикада ҳам энг ёмон аҳвол Қўқон шаҳрида экани кўрсатиб ўтилди.

 

    Бошқа янгиликлар