Тошкент вилоятида чиқиндиларни ёқаман деб ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида айтилди.
Айтилишича, аёл уйининг ҳамма жойини саранжом-саришта қилиб, чиқиндиларни бир жойга тўплаган. Чиқинди яхшироқ ёниши учун унга кўпроқ миқдорда ёқилғи ҳам қуйган. Чиқиндиларни ёққанда енгил шамол кўтарилиб, оловни аёл томонга буради ва натижада аёл аланга ичида қолган.
Шифокор аёлнинг ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берди:
"Аёл танасининг 75 фоизи куйган. Оғир аҳволда шифохонага келтирилди. Биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатдик. Ҳозир аёл назоратимизда. Беморнинг аҳволи оғир", - дейди шифокор.






