Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Президент бошчилигидаги йиғилишда фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев лавозимидан озод этилган эди.
Шунингдек, ҳудудида ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.






