АсосийDunyo

Эквадор қамоқхоналарида оммавий тартибсизликлар сабаб 31 нафар маҳбус ҳалок бўлди, 120 соқчи асирга олинди

'Эквадор қамоқхоналарида оммавий тартибсизликлар сабаб 31 нафар маҳбус ҳалок бўлди, 120 соқчи асирга олинди'ning rasmi

Эквадор қамоқхоналарида оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтди - 31 маҳбус ўлдирилди, 120 нафар қамоқхона қўриқчиси асирга олинди. Бу ҳақда Aljazeera хабар бермоқда.

Тўқнашувлар 23 июль, шанба куни мамлакатдаги энг хавфли қамоқхоналардан бирида Гуаякил шаҳридаги Penitenciaría del Litoral қамоқхонасида бошланган. Маҳбуслар ҳатто ўқотар қурол ва портловчи мосламалардан фойдаланган.

Бундан ташқари, яна 13 та қамоқхонада тартибсизликлар бўлиб ўтди – у ерда 120 нафар ҳуқуқ-тартибот идораси ходими асирга олинди, маҳбуслар эса санитария шароитини яхшилаш ва озиқ-овқат билан таъминлашни талаб қилиб, очлик эълон қилишди.

Бунга жавобан Эквадор президенти Гилермо Лассо мамлакат қамоқхоналарида 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди ва қуролли кучларга ҳибсхоналар устидан назоратни тиклашни буюрди.

Шундай қилиб, 25 июль, сешанба куни 2700 га яқин аскар Эквадордаги қамоқхонага бостириб кирди. Ҳукумат 5600 дан ортиқ маҳбуслар истиқомат қиладиган Гуаяс 1 устидан "тўлиқ назорат" ўрнатганини айтди. Гаровга олинган соқчилар ҳам озод қилинди.

Мамлакат Бош прокуратураси иккита иш қўзғатган, улардан бири терроризм факти бўйича.

Penitenciaría del Litoralда тартибсизликлар тез-тез содир бўлади. 2021 йилда у ерда 119 нафар маҳбус ҳалок бўлган, 2023 йил апрелида эса 12 нафари яна уч нафари жароҳатланган.

 

    Бошқа янгиликлар