Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг 278 минг рубль иш ҳақи ундириб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 июль куни 9 нафар ўзбекистонлик Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш марказига ойлик маошини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилган.
Марказ ходимлари иш берувчи ташкилот – “Си Ар Си Си Рус” раҳбарияти билан ўтказган музокаралари натижасида юртдошларимизнинг 278 минг рубль миқдоридаги ойлик маоши тўлиқ ундириб берилди ҳамда уларнинг банк карталарига ўтказилди.






