Бугун, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида видеоконференалоқа шаклида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Учрашувда жорий йил август ойида Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон Президентларининг Саммитига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари муҳокама қилинган.
Вазирлар бўлажак йиғилишнинг дастури лойиҳаси, кун тартиби, шунингдек, Саммитнинг якуний ҳужжати лойиҳасини муҳокама қилган.
Шу маънода, вазирлар минтақавий ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари юзасидан фикр алмашган.






