АсосийDunyo

6 ойда Ўн мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди

'6 ойда Ўн мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди'ning rasmi

2023 йилнинг январь-июнь ойларида 205 мингдан ортиқ хорижлик Россия фуқаролигини олган. Бу 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 38,2 минг кишига кам. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.

Статистик маълумотларга кўра, Россия фуқаролигини олишда Тожикистон фуқаролари етакчилик қилмоқда — 87 минг, иккинчи ўринда Украина фуқаролари – 39 минг, Арманистон эса учинчи ўринда – деярли 18 минг. 

Кейинги ўринларда Қозоғистон (13 876), Қирғизистон (10 500), Ўзбекистон (9 минг 340) ва Озарбайжон (7 минг 457).

    Бошқа янгиликлар