Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг бошқа ишга ўтаётгани ҳақида хабар тарқлмоқда.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати расмий ахборот тақдим этди.
"Тарқалган хабарлар асоссиз. Ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларда бундай асосланмаган ахборотни тарқатмаслик сўралади. Вилоят раҳбари ўз фаолиятини одатий режимда давом эттирмоқда. Кенг жамоатчиликдан ҳеч қандай асосга эга бўлмаган, турли тахмин ва талқинлардан иборат хабарларга ишонмасликни сўраб қоламиз", - дейилади расмий хабарда.






