АсосийDunyo

Россияда энг кам туғилиш ҳақида хабар бериш тақиқланди

'Россияда энг кам туғилиш ҳақида хабар бериш тақиқланди'ning rasmi

Ҳукуматпараст Россия оммавий ахборот воситалари энди Владимир Путин даврида туғилиш инқирозини ёрита олмайди, деб хабар бермоқда Zamon.uz. Нашрга яқин манбаларнинг фикрича, ҳатто ”Росстат“ статистикасини ҳам салбий тарзда ёритиш тақиқланган.

Тақиқ сўнгги ойда айниқса қаттиқлашди, дейди манбалардан бири — масалан, туғилиш даражасини қаттиқроқ цензура қилиш бўйича қўшимча кўрсатмалар олинган. Чеклов ҳақидаги қарор Путин ва соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашконинг 12 июль куни бўлиб ўтган учрашувидан сўнг қабул қилинган. Шундан сўнг, Мурашко аёллар ҳуқуқларини чеклаш ҳақида бир қатор баёнотлар берди: у тиббий ”аборт” учун дори-дармонларни сотишни чеклашни талаб қилди ва дорихоналар ва шифохоналарда улар устидан назоратни кучайтиришни ҳамда хусусий клиникаларда ”аборт”ни тақиқлашга тайёрлигини эълон қилди.

Бундан ташқари, Мурашко таълим олиш ва шахсий ривожланиш истагида бўлган, лекин фарзанд кўрмайдиган аёлларни танқид қилди.

Нашрнинг қайд этишича, уруш ва сафарбарлик туфайли россияликлар миграциясининг сезиларли тўлқини фонида, ”Росстат” ҳам Путин даврида туғилишнинг энг паст даражага тушиб кетганини қайд этган. Унга кўра, ҳозирда туғилишнинг нисбий коэффициенти 2023 йилнинг биринчи ярмида 1000 кишига 8,5 болани ташкил этди. Бу кўрсаткич фақат 1999 йилда пастроқ бўлиб, 1000 кишига 8,3 болага тушган.

Ушб қарорлар фонида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатни йўқ бўлиб кетишдан қутқариш учун фавқулодда чоралар кўришни таклиф қилди. Хусусан, аёлларнинг фарзанд кўришнинг ўртача ёшини қисқартириш, шунингдек, ”аборт”га чеклов қўйиш ҳам кўзда тутилган. 

Бироқ, бошқа мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, ”аборт”ни чеклаш туғилишга таъсир қилмайди — аёллар шунчаки ўзларини яхшироқ ҳимоя қила бошлайдилар ёки тақиқларга қарши йўлларни топадилар, дейди экспертлар.

    Бошқа янгиликлар