АсосийJamiyat

ССВ қўлга тушган Андижон тиббиёт институти масъуллари бўйича муносабат билдирди

'ССВ қўлга тушган Андижон тиббиёт институти масъуллари бўйича муносабат билдирди'ning rasmi

Андижон давлат тиббиёт институти декани ўринбосари А.Н. ҳамда кафедра ассистенти К.Х. фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, улардан пора олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозир мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан Андижон давлат тиббиёт институти ходимлари томонидан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни ўрганиш юзасидан вазирликнинг ишчи гуруҳи тузилиб, хизмат текшируви тайинланган.

Айни пайтда мазкур олий ўқув юртида масъул шахсларнинг ўқишга киритиб қўйиш мақсадида коррупциявий омилларга йўл қўйилганлиги, уни келтириб чиқараётган тизимли муаммолар ҳамда бунга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан тўлиқ ўрганиш ўтказилмоқда.

Шунингдек, коррупциявий ҳолат содир этилишига шароит яратиб берганлиги, муассаса ходимлари ўртасида етарлича тушунтириш ишлари олиб бормаганлиги сабабли институтнинг қатор масъулларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилади.

"Ҳурматли юртдошлар! Агар Сиз соғлиқни сақлаш тизимида бирор бир коррупцион ҳолатга дуч келсангиз, вазирликнинг 1003, 1203 ва 1103 (ҳудудлар бўйича) қисқа рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коррупциявий ҳолатлар ҳамда ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади", - дейилади маълумотда.

 

    Бошқа янгиликлар