АсосийDunyo

Қирғизистонда энергия инқирози туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилади

'Қирғизистонда энергия инқирози туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилади'ning rasmi

Қирғизистонда электр энергияси танқислиги сабабли уч йил муддатга энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилади. Бу ҳақда президент Садир Жапаров матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизматининг аниқлик киритишича, инқироз Норин дарёси ҳавзасидаги сув оқимининг пастлиги ва энергия истеъмолининг тез суръатлар билан ўсиб бораётгани шароитида ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслиги билан боғлиқ. 

Ҳукумат бир ҳафта муддатда Энергетика вазирлигига қайта тикланадиган энергетика объектлари учун ер участкаларини белгилаш ва ажратиш ҳуқуқини бериши кераклиги қайд этилган.

Апрель ойида Қирғизистон ҳукумати раҳбари Оқилбек Жапаров 2022 йилда мамлакат энергетика саноатини ривожлантириш учун 176 миллион долларга яқин маблағ ажратилгани ҳақида маълум қилганди, ишлаб чиқариш қуввати етишмаслиги сабабли Қирғизистон ҳар йили қўшни республикалардан электр энергияси сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

    Бошқа янгиликлар