АсосийDunyo

Россияда ўзбекистонлик йигит авоҳалокатга учраб, вафот этди

'Россияда ўзбекистонлик йигит авоҳалокатга учраб, вафот этди'ning rasmi

Шлисселбургда велосипед ҳайдаб кетаётган 30 ёшли Ўзбекистон фуқаросини машина уриб кетди. Бу ҳақда 78.ru сайти хабар қилди.

Маълум қилинишича, соат 8лар атрофида Красний проспектидаги 2-уйда 30 ёшли эркак Honda русумли автомашинани ҳайдаб кетаётиб, йўл четида велосипед ҳайдаб кетаётган 30 ёшли Ўзбекистон фуқаросини уриб юборди. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳайдовчи маст ҳолатда эканлиги аниқланди. У аввалроқ ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

    Бошқа янгиликлар