АсосийDunyo

Россиянинг Одессани ўққа тутиши натижасида бир фуқаро ҳалок бўлди, 18 киши яраланди (видео)

'Россиянинг Одессани ўққа тутиши натижасида бир фуқаро ҳалок бўлди, 18 киши яраланди (видео)'ning rasmi

Россия қўшинларининг Одессани ўққа тутиши натижасида бир фуқаро ҳалок бўлди, 18 киши яраланди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Олег Кипер хабар берди.

“Одессада соат 03:00 ҳолатига кўра, қурбонлар сони 18 нафар, улардан 4 нафари бола. Шаҳар шифохоналарига 14 киши ётқизилди, улардан уч нафари болалар”, — деб ёзди у Телеграмдаги каналида.

Шаҳарда фуқаролик инфратузилмаси, турар-жой бинолари ва черковга зарар вайрон бўлган. 

Украина православ черковига (Москва Патриархияси) тегишли бўлган собор Одессанинг тарихий марказида жойлашган ва ЮНЕСКО ҳимоясида. У XVIII асрда барпо этилган, аммо Совет ҳокимияти даврида вайрон қилинган. СССР парчаланганидан сўнг, собор қайта қурилган.

    Бошқа янгиликлар