АсосийJamiyat

Магистратурага ҳужжат топширишда турк тили бўйича айрим сертификатлар қабул қилинмаётгани ростми?

'Магистратурага ҳужжат топширишда турк тили бўйича айрим сертификатлар қабул қилинмаётгани ростми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ҳужжат топширишда турк тили бўйича айрим сертификатларнинг қабул қилинмаётгани борасида мурожаатлар тақалди.

Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Вазирликнинг 2023 йил 23 мартдаги 65-сон буйруғи билан тасдиқланган рўйхатда акс эттирилмаган, аммо 2022 йил 30 июндаги 220-сон буйруғи билан тасдиқланган рўйхатдаги 2023 йил 31 мартгача олинган ҳамда муддати ўтмаган миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатлар 2023/2024-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларидаги танловда иштирок этиши учун инобатга олинади.

Сўнгги кунларда танловда иштирок этиш учун magistr.edu.uz платформаси орқали киритилган миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатлар тегишли расмий сайтлар орқали текширилганда, улар орасида турк тилини билишни тасдиқловчи дея тақдим этилган айрим ҳужжатлар тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлар эмас, балки айрим ўқув марказлари томонидан берилган тил курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи сертификатлар бўлиб чиқмоқда. Шу боис, белгиланган талабга жавоб бермаган аризаларга рад жавоби берилган" дейилади хабарда. 

Маълумот учун, абитуриентлар томонидан тақдим этилган TYS (Türkçe Yeterlik Sınavı) sertifikati http://belgesorgula.yee.org.tr/ платформаси орқали текширилади. Текширув натижасида тасдиқланмаган сертификатлар инобатга олинмайди.

Шу ўринда абитуриентлар олаётган сертификатларини тегишли расмий сайтлардан текшириб кўришлари тавсия этилади.

 

    Бошқа янгиликлар