АсосийJamiyat

Қашқадарёда тадбиркор Қизил китобга киритилган ўсимликни кесиб ташлагани аниқланди

'Қашқадарёда тадбиркор Қизил китобга киритилган ўсимликни кесиб ташлагани аниқланди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туман Экология бўлими ишчи гуруҳи томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди. Рейд давомида тадбиркорлик субекти томонидан "Торқопчиғой" массиви ўрмон хўжалиги ҳудудида 2532 та тожик кавраги ўсимлигига зарар етказилганлиги, илдиз қисмлари кавланиб, кесилганлиги аниқланди. Бу ҳақда ЭКО Вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳолат натижасида ўсимлик дунёсига жами 1 млрд 253 минг сўм зарар етказилган. Маълумот учун, тожик кавраги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилди.

    Бошқа янгиликлар