Ижтимоий тармоқларда Қуйи Чирчиқда чопиқчиларга уч ойдан буён иш ҳақлари беримаётгани сабабли ишчилар ҳақини талаб қилиб, норозилик билдиришгани акс этган видео тарқалди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2023 йил 5 июлда МЧЖни дала ишчилари ва идора ходимлари ўртасида тушунмовчилик бўлган. Сабаби, 2023 йилнинг май ойликлари корхонанинг қийин иқтисодий аҳволда қолганлиги учун айрим ишчиларга иш ҳақлари кечиккан.
Айни пайтда муаммолар бартараф қилинган. 2023 йилнинг май ойи иш ҳақлари ишчи ходимларга тўлиқ тўлаб берилган. Ҳокимлик июнь ойи иш ҳақлари 2023 йил 25 июлга қадар тўлаб берилишини кафолатламоқда.






