"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат 35-38 даража, жанубда 40-42 даража бўлади. Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво қуёшли бўлади, фақат Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади. Кундуз кунлари ҳарорат 37-40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача бўлади.
Кейинги ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди ва ҳаво ҳарорати яна 1-2 даражага кўтарилади.
Пойтахтда: 21-23 июль кунлариҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат бугун 36-38 даража, шанба ва якшанба кунлари 38-40 даража бўлади.






