АсосийJamiyat

Бугун ҳаво ҳарорати 42 даража иссиқ бўлади

'Бугун ҳаво ҳарорати 42 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларининг чўл ҳудудларида баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда баъзи жойларда 40-42° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 36-38° бўлади.

Тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-32° бўлади.

    Бошқа янгиликлар