АсосийJamiyat

Тошкентда Nexia-3 йўлни ажратиб турувчи тўсиқларини бузиб ташлади

'Тошкентда Nexia-3 йўлни ажратиб турувчи тўсиқларини бузиб ташлади'ning rasmi

Тошкентда  2002 йилда туғилган М.М. Nexia-3'ни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиқига урилган.

Бу ҳақда хабар берган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизматига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 17 июль куни соат 04:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасидаги ТАПОиЧ йўл ўтказгичида содир бўлган.

Маълум қилинишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар