Ўзгидромет янги ҳафтада Ўзбекистон бўйлаб кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, жорий ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳароратни нисбатан ўзгариб туриши кутилмайди. Ҳафтанинг боши бироз иссиқ – кундуз кунлари 35-40° атрофида, жанубда баъзи жойларда 42-44° бўлади. Ҳафта ўртасидан ҳарорат фони 33-38° гача бироз пасайиши кутилмоқда. Республика жанубида ҳам ҳарорат 2-3°га пасаяди.
Ушбу ҳафта давомида ҳудуднинг катта қисми бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Респубикаси ва Хоразм вилоятида 17 июлда ва 18 июлга ўтар кечаси, шунингдек 19-21 июль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17-18 июль кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 19-20 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Пойтахтимизда: ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 19-20 июлда 12-15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат асосан кундуз кунлари 37-40°, сўнгра иш ҳафтасининг охиригача 36-38° бўлади.






