Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида туман Экология бўлими ишчи гуруҳи томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Рейд давомида «Себатли» массиви ҳудудида тадбиркорлик субъекти томонидан 753 туп тожик кавраги ўсимлигига зарар етказилганлиги, илдиз қисмлари кавланиб, кесилганлиги аниқланди. Маълумот учун, тожик кавраги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.
Ҳолат натижасида ўсимлик дунёсига жами 372 миллион 735 минг сўм зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, прокуратурага юборилди.






