АсосийJamiyat

Бухорода браконер хизмат вазифасини олиб бораётган инспекторга ўқ узди

'Бухорода браконер хизмат вазифасини олиб бораётган инспекторга ўқ узди'ning rasmi

Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида рейд тадбири олиб бораётган туман Экология бўлими бошлиғи, инспектор Мирали Ҳожиев хизмат вақтида яраланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Аниқланишича, инспектор Қоровулбозор ҳудудида ноқонуний ов қилинаётганидан хабар топган. Ҳолатга чек қўйиш мақсадида воқеа жойига борганида эса браконер томонидан ўқ узилиши натижасида қўлидан яраланган. Браконер воқеа жойидан яширинган.

Инспекторга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни дамда унинг аҳволи яхши. Браконерларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар