Андижон вилоятида ободонлаштириш ходимлари бир нечта қаровсиз итларни отиб ташлагани айтилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича депутати Олена Бабенко ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унда айтилишича, Асака шаҳридаги ”Юқорибўз” маҳалласи ҳудудида раиснинг топшириғига кўра ободонлаштириш бўлими вакиллари маҳалланинг барча бошпанасиз итларни ўлдиргани айтилмоқда.
Депутатнинг сўзларига кўра, ҳайвонларнинг ўлдирилиши гувоҳлари болалар бўлган.






