“Интер Майами” аргентиналик футболчи Лионел Мессининг трансферини расман эълон қилди. Унга атаб қўйилган видеодан маълум бўладики, Месси янги жамоасида 10-рақамда ҳаракат қилади.
“Ҳа, дўстлар. Майамида кўришамиз”, — дейди Лео видеода.
35 ёшли аргентиналик сўнгги икки мавсумини “ПСЖ” сафида ўтказди. Ўтган мавсум барча мусобақаларда 41 та ўйин ўтказиб, 21 та гол ва 20 та голли узатмага муаллифлик қилган.






