АсосийJamiyat

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда икки футзалчи ҳалок бўлди

'Жиззахда содир бўлган ЙТҲда икки футзалчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Кеча, 15 июль куни Жиззах вилоятининг “Жиззах Нур” ва Сирдарё вилоятининг “Гулистон” жамоалари ўртасида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган учрашувга кетаётган 27 ёшли футзалчи Жасур Абдулакимов бошқарувида бўлган Cobalt автомобили ва Gentra иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Darakchi.uz манбаси хабар берди.

Ҳодиса оқибатида автомобиль салонида бўлган 27 ёшли Жасур Абдулакимов ва Шаҳзод Сиддиқов вафот этган. Шунингдек, улар билан бирга машинада бўлган жамоадоши 18 ёшли Давлат Ибрагимов олган тан жароҳатлари билан вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Ҳозирда унинг ахволи ўта оғирлиги айтилмоқда. 

Мазкур ЙТҲдаги иккинчи иштирокчи машина ва унинг йўловчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

    Бошқа янгиликлар