Кеча Сирдарё вилояти Янгиер туманида 21 ёшли йигит чўкиб кетаётган она ва болани қутқариб қолган ҳақида хабар берган эдик.
Чўкаётган она-болани қутқарган йигит ФВВга ишга олинадиган бўлди.
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Янгиер шаҳри марказидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналида чўкаётган, Саидисломбек Абдулқосимзода томонидан қутқариб қолинган она ва боланинг хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди.
Кўрсатган жасорати учун Саидисломбекка миннатдорлик билдирилди ва совғалар топширилди. Шунингдек, у вилоят ҳокими томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ишлашга тавсия қилинди.






